Бельгия ва Нидерландияда ҳам коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари қайд этилди

Бельгия ва Нидерландияда ҳам коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари қайд этилди

Бельгия ва Нидерландияда коронавирусни қайта юқтирган беморлар аниқланди, деб хабар беради dw.com. 

Нидерландияда иммунитети паст бўлган кекса одам иккинчи марта вирусни юқтиргани аниқланди. Бу ҳақда ҳукуматга маслаҳат берадиган вирусолог Марион Копманс NOS радиосида эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, вируснинг геномини ўрганиш шуни кўрсатдики, бу  аввалги юқтириш оқибати эмас, балки уни қайта юқтириш ҳолати.

Бельгияда иккинчи марта коронавирус юқтирган бемор уч ой олдин биринчи марта COVID-19 билан касалланган. Кейин у соғайиб чиқди. Бу ҳақда вирусолог Марк ван Ранст VTMга берган интервьюсида маълум қилди. Вируснинг иккинчи штаммида 11 та мутация аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Гонконг университети олимлари SARS-CoV-2нинг қайта юқтириш биринчи илмий тасдиқланган ҳолати ҳақида хабар беришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!