Беларусь Ўзбекистонга фавқулодда вазиятлар соҳасида кадр тайёрлашда ёрдам беради

Беларусь Ўзбекистонга фавқулодда вазиятлар соҳасида кадр тайёрлашда ёрдам беради

Беларусь ФВВга кўра, икки давлат соҳа вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди.

У қуйидагилардан иборат:

🔸фавқулодда вазиятлар ва улар оқибатида одамлар ўлимининг олдини олиш бўйича илғор тажрибаларни ишлаб чиқиш;
🔸кадрлар тайёрлаш, хусусан, Беларусь ФВВнинг Фуқаро муҳофазаси университети негизида ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш;
🔸қутқарувчиларни самарали шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозлаш, ёнғиндан қутқарув бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш;
🔸қидирув-қутқарув, ядровий ва радиациявий аварияларни бартараф этиш бўйича қўшма машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!