Беларус бош вазири расмий ташриф билан Эрон ва Сурияга жўнаб кетди
Роман Головченко Эрон президенти Раиси ва Сурия етакчиси Асад билан музокаралар ўтказади. Бош вазир дастуридан Беларус-Эрон бизнес-форумида иштирок этиш ва қатор корхоналарга ташриф буюриш ҳам ўрин олган, деб хабар берди ҳукумат матбуот хизмати.
Бундан ташқари, 24 ноябрь куни Головченко Сочига боради ва у ерда Краснодар ўлкаси губернатори билан учрашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).