Байрутдаги портлаш жониворларга ҳам таъсирини ўтказди

Байрутдаги портлаш жониворларга ҳам таъсирини ўтказди

Байрутдаги кучли портлашдан сўнг юзлаб ҳайвонлар ўз эгаларидан ажраб кетди.

Animals Lebanon нотижорат ташкилоти ходимлари уларни яна бирлашишига ёрдам берди.

Бу ҳақда «Esquire» нашрига таяниб «ekolog.uz» хабар берди.

Animals Lebanon томонидан ҳозирда 20 та мушук ва итлар топилиб, ўз эгаларига қайтарилган.

ННТ маълумотларига кўра, қисқа вақт ичида уй ҳайвонларини қидираётган 200 кишидан қўнғироқ келиб тушган. Шунингдек, портлаш Animals Lebanon офисига ҳам таъсир қилиб, бир нечта мушук шиша қалқон билан ярадор бўлган.

Animals Lebanon директори Жейсон Майернинг сўзларига қараганда, ҳайвонларни қутқариш ва ўз эгаларига қайтариш – бундай қийин дамда одамларни хурсанд қилади. ОАВ ва ижтимоий тармоқлар ҳайвонларнинг ўз эгалари билан топишган видеоларини тарқатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!