Байден: "Хитой 10-15 йилдан кейин АҚШга эгалик қилишига ишонади"

Байден: "Хитой 10-15 йилдан кейин АҚШга эгалик қилишига ишонади"

АҚШ президенти Жо Байденнинг сўзларига кўра, Хитой раҳбари Си Цзиньпин унинг мамлакати 10-15 йил ичида "Америкага эгалик қилишига" ишонади. Бу ҳақда The New York Post ёзмоқда.

"Мен (президентликдан олдин - таҳр.) Хитой раҳбари билан ҳар қандай дунё раҳбарларидан кўра кўпроқ вақт ўтказдим. У 30-35 йилларга қадар Хитой "ўз Америкаси"га эгалик қилади, деб ишонади, чунки автократиялар тезда қарор қабул қилишлари мумкин", деди Байден.

АҚШ президенти "ўз Америкасига" ибораси билан нимани назарда тутганига аниқлик киритмади. Бироқ, у яна "демократия ва автократия ўртасидаги кураш" борлигини яна бир бор таъкидлади.

"Дунё қанчалик мураккаблашса, демократик давлатларнинг бирлашиши ва келишувга эришиши шунчалик қийинлашади", деб қўшимча қилди Байден.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!