Байден Блинкенга Украинага 145 миллион доллар ёрдам ажратишни буюрди
АҚШ президенти Жо Байден давлат котиби Энтони Блинкенга Украинага 145 миллион долларгача ёрдам ажратишни топширди.
Бу ҳақда Оқ уй томонидан чоп этилган меморандумда айтилади.
“Мен Давлат котибига Украинага 145 миллион долларгача ёрдам кўрсатиш АҚШнинг хавфсизлик манфаатлари учун муҳимлигини аниқлаш ваколатини топшираман”, дейилади ҳужжатда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).