"Барселона" "Камп Ноу" майдонидан ясалган олмосларни 15 000 еврога сотишни бошлади

"Барселона" "Камп Ноу" майдонидан ясалган олмосларни 15 000 еврога сотишни бошлади

"Барселона" молиявий муаммоларини юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда, ҳар қандай имкониятдан пул ишлашга ҳаракат қилмоқда.

Душанба куни эрталаб клуб интернет-дўконида бир қанча янги нарсалар пайдо бўлди, улар орасида 79,99 евролик футбол дарвозаси тўрлари бўлаги, 419,99 еврога ҳошияланган майдон бўлаклари, 1000 евролик олтин "Камп Ноу" маржонлари ва 699 евроли олтин "Камп Ноу" нишони.

Бироқ, энг ҳайратланарлиси олмослар эди. Ярим каратли олмос 2,5 минг еврога сотилган, бир каратлик олмос эса харидорга 15 минг еврога тушади. "Барселона"нинг таъкидлашича, ҳар бир олмос "Камп Ноу" стадионида майсанинг карбонизацияси натижасида олинган углероддан ясалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!