"Баровский" коллежи талабасининг ўлимида айбдор деб топилган йигит коллежда ўқишни давом эттирмоқда

"Баровский" коллежи талабасининг ўлимида айбдор деб топилган йигит коллежда ўқишни давом эттирмоқда

Тошкент тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдор деб топилган Ислом Тўлаганов ўқишини давом эттираётгани маълум бўлди.

У Жасурнинг ўлимида айбдор деб топилиб ЖКнинг 85-моддаси билан 6 йилга қамалган эди. Лекин Ислом қамоқда режимни бузмагани ва меҳнатга виждонан ёндашгани учун муддатидан аввал озод этилган эди. Ислом ҳозирда Олмазор туманидаги тиббиёт коллежида ўқияпти.

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг биринчи ўринбосари Даврон Азизовнинг айтишича 2019 йил 1 январ санасида Пробация хизмати ташкил этилган. Ушбу хизмат ҳозирда Тўлагановга ўхшаганларни назорат қилиш билан шуғулланади. Исломга ҳозирда мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган. Айнан пробация хизмати унинг мана шу жазони тўлиқ ўташи устидан назоратни олиб боради.

Бундан мақсад у билан аввал содир бўлган ҳодиса такрорланишининг олдини олишдан иборат, дея хабар қилди "Кун.уз".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!