"Банк уйимни тортиб олди": Мирзиёевга мурожаат йўллаган тадбиркор иши нима бўлди?

"Банк уйимни тортиб олди": Мирзиёевга мурожаат йўллаган тадбиркор иши нима бўлди?

Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи тадбиркор Aдҳам Эшонов Youtube тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига видеомурожаат йўллаган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра 2017 йилда Халқ банки Иштихон филиали томонидан у сўраган 250 млн. урнига 100 млн. сўм кредит ажратилган. Гаров таминоти сифатида эса ўз уйини нотурар мулк сифатида рўйхатдан ўтказиб, гаровга қўйган. Бугунги кунда гаровга қўйилган мулк ким ошди савдосига қўйилиб сотилгани ва тадбиркор ҳамда унинг оила азолари уйдан чиқарилаётганини билдириб мурожаат йўллаган. 
 
Ушбу мурожаат ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди. 2017 йил октябрь ойида “Азамат Келажаги” Хусусий корхонаси раҳбари А.Эшонов ва Халқ банки Иштихон филиали ўртасида 913-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга паррандачиликни ривожлантириш мақсадида омухта ем сотиб олиш учун 12 ойга икки ой имтиёзли давр билан 100 млн. сўм кредит ажратилган. Кредит гарови сифатида А.Эшоновга тегишли бўлган Офис ва маҳсулот сақлаш омборхонаси ҳужжатлари тақдим қилинган.

А.Эшонов олинган кредитни белгиланган графикда, ўз вақтида қайтармагач Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судига муддати ўтган кредит қарздорлигини қайтариш бўйича даъво аризаси киритилган. Суд қарори асосида гаровга қўйилган кўчмас мулк кимошди савдосида сотилиб, кредит қарздорлиги сўндирилган. 

Мурожаатда айтилган “банк ходимлари уйимни тортиб олди, энди уйдан чиқаришмоқчи”, деган важлар асоссиз бўлиб, барча ишлар суд қарори асосида олиб борилган. Банк ходимлари аралашмаган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!