Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторини бошқариш масалаларини ҳал қиладиган "Тинчлик Кенгаши"га қўшилиш таклифини қабул қилди.
Бу ҳақда Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги BNA ахборот агентлиги томонидан тарқатилган баёнотда маълум қилди.
"Баҳрайн қироллигининг қарори Президент Дональд Трамп томонидан Ғазо сектори учун таклиф қилинган 20 банддан иборат тинчлик режасини, унинг биродар Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сақлашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, тўлиқ амалга ошириш истаги билан боғлиқ”, дейилади баёнотда.
Вазирлик Ҳамад бин Исо ал-Халифа Америка раҳбарининг минтақада ва бутун дунёда тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаганини таъкидлади.
БАА илгари Тинчлик Кенгашига қўшилганини эълон қилган эди. Қатар расмийлари ҳам ушбу тузилмага қўшилиш таклифини олган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.