Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.
RaiNews хабарига кўра, кема Океаниядаги кичик ороллардан бирининг байроғи остида сузиб юрган. Уни ҳибсга олишга Европа Иттифоқининг Россиядан экспорт ва импортни чекловчи 833/2014-сонли регламенти асос бўлган.
Текширув давомида борт ҳужжатларида жиддий номутаносибликлар, сохталаштириш ва ўзгартиришлар аниқланган. Шунингдек, кема 2025 йил ноябрь ойида Новороссийск портида тақиқланган юклаш амалиётларини амалга оширгани маълум бўлди.
Маълум қилинишича, кеманинг автоматик идентификация тизими (AIS) порт яқинида ўчириб қўйилган бўлиб, бу текширувлардан қочиш мақсадида қилинган бўлиши мумкин. Кема капитани ҳам чалғитувчи баёнотлар берган.
Guardia di Finanza ҳаракатларининг қонунийлиги Бриндизи суди томонидан тасдиқланган. Импортёр, кема эгаси ва айрим экипаж аъзолари Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтишда гумонланиб, тергов остида қолмоқда.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.
Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.