Канада АҚШ ҳукуматининг оролни Қўшма Штатларга қўшиб олиш нияти ҳақидаги баёнотларини инобатга олган ҳолда Гренландиянинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қатъий ҳимоя қилади.
Бу ҳақда Канада Бош вазири Марк Карни таъкидлаб ўтди.
"Арктика суверенитети борасида биз Гренландия ва Дания билан қатъий турибмиз ва уларнинг Гренландия келажагини белгилашдаги ноёб ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз", деди у Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган нутқида.
Бундан ташқари, Канада бош вазири Оттава Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) доирасида коллектив мудофаа тамойилига қатъий риоя қилиш ниятида эканлигига ишонтирди. "НАТОдаги 5-моддага бўлган садоқатимиз собитдир", деб таъкидлади Карни. 1949 йилда Вашингтонда имзоланган Шимолий Атлантика Шартномасининг 5-моддаси блокнинг коллектив мудофаа тамойилини мустаҳкамлайди.
Бош вазир шунингдек, Россия "Арктикадаги ҳақиқий таҳдид" эканлигини таъкидлади. Бу Канаданинг уфқдан ташқари радар станциясини қуриши ва Арктикада ҳарбий иштирокини оширишининг сабабларидан биридир, деб қўшимча қилди Карни.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.