1️⃣ Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 1988 й.т. фуқарога 49 йил муддатга деҳқон хўжалиги билан шуғулланиш учун ажратиб берилган 30 сотих ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб, унинг 6 сотих қисмида қурилган уй-жой учун тегишли кадастр ҳужжатларини тайёрлатиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси олдиндан 1000 АҚШ долларини ўзининг 1990 й.т. таниши орқали олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Давлат кадастрлари палатасининг Поп туман филиали ишчиси давлат захирасидаги 10 сотих ер майдони ва унда қурилган уй-жойни ўзининг мансабдор танишлари орқали шахсий мулк сифатида фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 900 АҚШ доллари ва 4,8 млн сўм олган вақтида ДХХ, ИИВ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда кадастр ишчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.