Тожикистон чегарасида Афғонистондан ўтган 4 та террорчи йўқ қилинди, деб хабар беади Ховар.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара қўшинлари матбуот маркази хабар беришича, 2026 йил 18 январь куни тахминан соат 00:30 да Шамсиддин Шоҳин туманидаги 7-чегара постига террорчилик ташкилотининг 4 та аъзоси давлат чегарасини бузиб, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Дарбандак қишлоғидан Тожикистон ҳудудига ўтган.
Тўқнашув давомида 4 та террорчи зарарсизлантирилди. Ҳодиса жойидан 3 та «Калашников» автомати, 1 та хорижий милтиқ, 6 та ўқдон, 183 дона АК ва тўпонча ўқлари, 3 та мобил телефон, 1 та радиоқабул қилгич ва 1 та қайиқ мусодара қилинди.
Идора мазкур ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилганини, ҳозирги вақтда давлат чегарасидаги вазият назоратда эканлигини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.