"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси умумий босқичи 7-турида "Монако" устидан қўлга киритилган йирик ғалаба (6:1) ҳақида фикр билдирди.
"Охирги бир неча кун осон ўтмади, аммо шуни айта оламанки, майдондан ташқари жойларда эътибор марказида бўлишни асло ёқтирмайман. Бироқ бу кеча жуда бахтли ўтди. Ана шундай ўйин кўрсатсак, бу мавсумда жуда кўп нарсага эришишимиз мумкин.
Бир неча бор шерикларимга голли узатма берганимдан кейин, уларнинг барчаси бир овоздан: «Энди ўзинг ҳам албатта гол уришинг керак», деб айтишди. Чунки биз шунчаки жамоа эмасмиз. Биз — оиламиз. Шу сабаб гол урганимда ҳис-туйғулар ажойиб бўлди. Агар бу мавсумда нимадир алоҳида нарсага эришмоқчи бўлсак, айнан шундай ўйнаш керак", — дея Винисиуснинг сўзларини келтирди UEFA матбуот хизмати.
Ушбу натижадан сўнг "Реал" 15 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Монако" эса 9 очко билан 20-поғонани эгаллаб турибди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.