Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторини бошқариш кенгаши таркиби Исроил билан келишилмагани ва унинг сиёсатига зид эканини билдирди.
Нетаньяху идораси маълум қилишича, «Тинчлик кенгаши»га бўйсунадиган кенгаш таркиби ҳақидаги эълон Исроил билан мувофиқлаштирилмаган ва унинг сиёсатини қўллаб-қувватламайди.
Бош вазир бу масалада Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар орқали АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога мурожаат қилишни топширди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 9 октябрь куни Исроил ва палестин ҲАМАС ҳаракати Миср, Қатар, АҚШ ва Туркия воситачилигида АҚШ президенти Дональд Трамп тақдим этган тинчлик режасининг биринчи босқичини амалга оширишга келишиб олган эди. Кейинги куни Ғазо секторида отиш тўхтатиш режими кучга кирди. Иккинчи босқичда Исроил қўшинлари анклавдан чиқарилади, халқаро барқарорлик кучлари жойлаштирилади ва секторни бошқариш учун ташкилотлар, шу жумладан «Тинчлик кенгаши» иш бошлайди.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.