Мамлакат бўйлаб инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури жорий этилади

Мамлакат бўйлаб инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда, аввало, ўткир юрак қон-томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Режага кўра, “Stent for Life” ва “Action Plan for Stroke” халқаро дастурлари асосида ишлаб чиқилган “Инфаркт ва инсультга қарши курашиш” миллий дастури 2026 йил 1 майдан бошлаб Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида, 1 октябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2027 йилдан эса бошқа ҳудудларда амалиётга жорий этилади.

Миллий дастур доирасида 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида сўровнома ўтказиш ҳамда натижасига кўра аниқланган хавф гуруҳига мансуб фуқароларни мақсадли тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда беморларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш алгоритмлари ва клиник маршрутларини амалиётга жорий этиш назарда тутилган.

Шунингдек, мазкур касалликларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда халқаро стандартларга мувофиқ “олтин соат” тамойилининг вақт меъёрлари жорий этилади.

Тақдимотда тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник ва рақамли имкониятларини кескин оширишга қаратилган чоралар ҳам келтирилди. Бригадалар телеметрик электрокардиограф ва мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади. Шу жумладан, ЭКГ натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ва ахборот тизими орқали юбориш, шунингдек, тез тиббий ёрдам бригадалари ва шифохоналар ўртасида реал вақт режимида маълумот алмашиш имконияти яратилади.

Стационар тиббиёт муассасаларида инсультни сунъий интеллект асосида ташхислаш имконияти яратилиб, беморларнинг ҳаракат маршрути рақамлаштирилади. Шифохоналар эса шошилинч ҳолатларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун тромб эритувчи дори воситалари ҳамда зарур сарфлов материаллари билан таъминланади.

Шошилинч стационар тиббий хизмат кўрсатишга нодавлат тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш, ўткир юрак-қон томир ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида кўрсатилган тиббий хизматлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

Миллий дастур доирасида “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида беморлар ҳамда хавф гуруҳидаги аҳолининг электрон реестри юритилиши таъминланади.

Аҳоли ўртасида профилактика ва тарғибот ишларига ҳам алоҳида урғу берилди. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ижтимоий роликлар, инфографика, анимация ва қисқа метражли видеороликлар тарқатиш, бозор ва савдо марказлари яқинида билборд ва баннерлар жойлаштириш, таълим муассасалари, корхона ва маҳаллаларда инфаркт ва инсульт аломатларини барвақт аниқлаш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, “Angels Initiative” халқаро ташаббусининг “FAST Heroes” дастури асосида мактаб ўқувчилари учун махсус машғулотлар ташкил этилади. Ҳар йили 29 сентябрь – Бутунжаҳон юрак куни ва 29 октябрь – Бутунжаҳон инсультга қарши курашиш куни муносабати билан бепул қон босими, қанд ва холестерин кўрсаткичларини ўлчаш, аҳолининг шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган оммавий тадбирлар ўтказилади.

Дастурни молиялаштиришга 2026 йилда 239 миллиард сўм, 2027 йилдан бошлаб 280 миллиард сўм ажратилиши таъкидланди.

Тақдимотда, шунингдек, 2026-2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Қон маҳсулотларига талаб ортиб бораётгани инобатга олиниб, хизмат имкониятларини кенгайтириш ва даволаш муассасаларининг қон ҳамда қон маҳсулотларига эҳтиёжини тўлиқ таъминлашга қаратилган мақсадли чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида ҳар минг нафар аҳолига қон топширишларнинг (донациялар) сонини 10 тадан 30 тагача ошириш, жами донацияларнинг сонини 1 миллионтагача кўпайтириш орқали тайёрланадиган қон захирасини 150 минг литрдан 450 минг литрга етказиш, беғараз қон донорларининг сонини 300 минг нафардан 900 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.

Етакчи халқаро тажриба асосида қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган стандарт операцион жараёнлар, хавфсизлик баённомалари ҳамда замонавий скрининг усуллари жорий этилади. Шу билан бирга, қон хизмати тизими ходимларининг касбий билим ва кўникмалари оширилади, моддий-техник базаси мустаҳкамланади ҳамда беғараз донорлик ҳаракати қўллаб-қувватланади.

Қон билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш учун “эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш” занжирида жараёнларни бошқариш тизими жорий этилади.

Рақамли платформа доирасида “Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш” ахборот тизими жорий қилиниб, қон ва унинг таркибий қисмлари ҳаракатини назорат қилиш, шошилинч тиббий ёрдам билан интеграцияланган ҳолда буюртма бериш, муассасаларнинг захирасини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.

Қон билан ишлаш хизматини молиялаштириш учун 2026 йилда 308 миллиард сўм, 2026-2030 йилларда эса соҳани такомиллаштиришга жами 1,75 триллион сўм назарда тутилгани қайд этилди.

Тақдимотда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар ва клиникалар фаолиятини ўрганиш натижалари ҳақида ахборот берилди.

Ишчи гуруҳлар 2025 йил сентябрь-декабрь ойларида 37 та республика даражасидаги тиббиёт марказлари ва клиникалар фаолиятини комплекс ўрганиб, қатор ташкилий ва бошқарув камчиликларини аниқлаган. Уларни бартараф этиш учун 27 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, у тиббий хизмат сифатини ошириш, ҳудудлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш, кадрлар салоҳияти ва илмий-тадқиқот фаолияти, молиявий интизом ва ресурслардан самарали фойдаланиш йўналишларини қамраб олади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда хорижий экспертларни жалб этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни режалаштириш ва миллий лаборатория тизимини ислоҳ қилиш бўйича техник шартлар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур чора-тадбирларни амалга оширишда 25 та халқаро ва 19 та маҳаллий экспертни жалб қилиш таклиф этилди.

Шунингдек, Республика онкология маркази ва унинг ҳудудий филиалларини модернизация қилиш лойиҳаси тақдимот қилинди.

2021 йилда Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)” лойиҳаси доирасида марказнинг янги мажмуаси ва унинг 13 та филиали учун жами 61 миллион долларлик 119 турдаги тиббий ускуналар харид қилинган. Яна 5,6 миллион доллар ҳисобига қўшимча 5 турдаги ускуналар харид қилиниши назарда тутилган.

Бунга қўшимча равишда жалб қилинадиган 10 миллион доллар ҳисобидан марказ учун 80 турдаги 1027 дона тиббий жиҳозлар, шунингдек, радиофармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган циклотрон ва радиосинтез лабораториясини харид қилиш таклиф этилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарига фармацевтика тармоғини ривожлантириш, аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Фармацевтика тармоғи ҳозирда саноатимизнинг юқори суръатларда ўсиб бораётган йўналишларидан бирига айланмоқда. Бугунги кунда тармоқда 2,3 миллиард долларлик 156 та лойиҳа амалга оширилмоқда, 2025 йилда 362 миллион долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ҳамда 2,4 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Тармоқ корхоналари томонидан қиймати 7,3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, дунёнинг 55 та давлатига 220 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Дори воситалари сифатини таъминлаш ва бюрократияни қисқартириш бўйича амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар натижасида тадбиркорлар томонидан илк бор 130 турдаги импорт дори воситаларини трансфер технологияси асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича ишлар бошланди.

Шунингдек, 2 минг номдаги импорт дори воситаларининг референт нархлари қайта белгилангани ҳисобига дориларнинг улгуржи нархлари 40-60 фоизга пасайтирилди.

Тақдимотда импорт ўрнини босувчи маҳаллий дори воситаларининг сифатини ошириш ҳамда оммабоплигини таъминлаш, бунинг учун инвесторларга зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш ва лаборатория қувватларини ошириш ҳамда шаффоф сифат назорати тизимини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорларни имзолади. Мутасаддиларга белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, муҳокама қилинган йўналишларда аниқ натижаларга эришиш топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

"Реал" мухлисларини хурсанд қиладиган хабар чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тиззасидаги жароҳатини даволашда давом этмоқда.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Эрон ядровий апокалипсис уюштириши мумкин

Эрон агар АҚШ ва Исроил ўз ҳужумларини давом эттирса, Димонага зарба бериб, ядровий апокалипсис уюштиришини айтди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Эрон бир шарт билан Яқин Шарқдаги можарони деэскалация қилишга тайёр

Бу ҳақда Масъуд Пезешкиён Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали суҳбатида маълум қилди.

Эрон Трамп кутгандан кучлироқ бўлиб чиқдими?

Бу ҳақда The New York Times америкалик ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронга қарши уруш тугадими?

Бу ҳақда CBS News телеканали хабар берди.

Эрон кенг “кўламли уруш” босқичига ўтмоқда

Шунингдек, ушбу ракеталар билан ҳужумларнинг узоқлиги, интенсивлиги ва давомийлиги ортиши айтилмоқда.

Байрут жонли эфир пайтида бомбардимон қилинди

Бу ҳодиса Ливан ва Исроил ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир вақтда содир бўлди.

Исроил Эрон расмийларининг “суякларини синдиришда” давом этмоқда — Нетаняху

Бенямин Нетаняху, Исроил Бош вазири 10 март куни маълум қилишича, Исроил Эрон расмийларининг суякларини синдиришда давом этмоқда.

Хитой дунёдаги энг катта армиялардан бирига айланди — Business Insider

Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.

Яқин Шарқ минтақасидаги урушнинг бастлабки 10 кунида 1700 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди — Reuters

"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.

Германия Бундесвери Украинга Patriot ракета тизимларини етказиб беришни ташкил қилмоқда

Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.

Эрон дрон ҳужумларидан кейин БААдаги йирик нефть заводи тўхтатилди

Reuters маълумотига кўра, БАА давлат нефть компанияси ADNOC Рувайсдаги нефтьни қайта ишлаш мажмуасини ёпган.

Эрон Исроилга зарба бериш учун гипертовушли ракеталардан фойдаланганини айтди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил ва АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар пайтида гипертовушли ракеталар қўлланганини маълум қилди.

Алания 27–28 март кунлари халқаро Ультра Траил пойгасига мезбонлик қилади

Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та уюшган жиноий гуруҳ фош этилди

Қидирувда бўлган 533 нафар шахс қўлга олинган.

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтаклани юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.

НАТО ҳаво мудофаа тизими Туркияда Эрон ракетасини уриб туширди

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

Эронда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар мулки мусодара қилинади

Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи фуқароларга тегишли барча мол-мулкни мусодара қилмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган

Германияда турар жой биносига метеорит тушди

Полиция вакили DPA агентлигига қулаган метеоритлар бошқа ҳудудлардаги томлар ва уйларга ҳам зарар етказганини билдирган.

Баҳрайнда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилди, бу эса заводнинг ёнилғи етказиб беришни тўхтатишидан далолат беради.

Исфаҳондаги ядро объекти жиддий шикастланган

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча бу баёнотларга изоҳ бермади

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.

Медведев араб давлатларига АҚШ базалари улар учун таҳдид эканини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.