Трамп Буюк Британиянинг Чагос архипелаги бўйича келишувини “ожизлик ва ахмоқлик” деб атади — Reuters.
АҚШ президенти Доналд Трамп Буюк Британиянинг Чагос архипелаги устидан суверенитетни Маврикийга топшириш бўйича қарорини ёқламаслигини билдирди. Унинг фикрича, архипелаг таркибидаги Диего-Гарсия оролида жойлашган АҚШ–Буюк Британия ҳарбий базаси билан боғлиқ ушбу келишув “мутлақ ожизлик” ва “катта аҳмоқлик” ҳисобланади.
Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида Буюк Британияни танқид қилиб, Лондон ҳеч қандай асосли сабаб бўлмасдан стратегик аҳамиятга эга ҳудуддан воз кечаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат Хитой ва Россиянинг эътиборидан четда қолмайди. Трамп мазкур вазиятни Гренландияни қўлга киритиш зарурлигини асословчи омилларидан бири сифатида келтирди.
"Аввалроқ Трамп маъмурияти Ҳинд океанидаги Чагос архипелагини Маврикийга топшириш, бироқ Диего-Гарсия ҳарбий базасини Буюк Британия назоратида 99 йиллик ижара асосида сақлаб қолишни назарда тутган келишувни қўллаб-қувватлаган эди. Энди эса Трамп аввалги позициясини ўзгартирди", деб ёзмоқда Reuters.
Расмий Лондон суд қарорлари Диего-Гарсия базасининг келажакдаги фаолиятига хавф туғдирганини таъкидлаб, Чагос бўйича келишув айнан миллий хавфсизлик сабабларига кўра тузилганини билдирди. Буюк Британия расмийларига кўра, келишув аллақачон якунланган ва уни қайта кўриб чиқиш имконсиз.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.