БААда 14 минг нусхали Қуръони Карим 13 тилда тарқатилади

БААда 14 минг нусхали Қуръони Карим 13 тилда тарқатилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дар ал-Бар хайрия жамғармаси Рамазон ойида Қуръони Каримнинг 14000 нусхаси ва 13 тилдаги маънолар таржимасини соғлиқни сақлаш баёнотига мувофиқ тарқатади. Бу ҳақда «Al Haliç» газетасига таяниб, iqna.ir манбаси хабар берди.

Дубай божхонаси жамиятда диний онгни қўллаб-қувватлаш, тарғиб қилиш ҳамда Қуръонга хизмат қилиш бўйича ижтимоий масъулиятга таяниб, ушбу ҳаракатларни амалга оширди.

Дар ал-Бар Бирлашган Араб Амирликларининг кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширадиган ва уларга раҳбарлик қиладиган биринчи хайрия ташкилотларидан бири бўлиб, Қуръоннинг маънолар таржима нусхаларини тарқатиш учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқига эга.

Араб тилидан ташқари Қуръони Карим инглиз, француз, немис, португал, рус, хитой, сомали, урду, корейс, албан, малайзия (Ҳиндистоннинг она тиллари) ва пашту тилларига таржима қилинган.

Хуршид Маъруф тайёрлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!