БАА 13 та давлат фуқароларига виза беришни тўхтатди

БАА 13 та давлат фуқароларига виза беришни тўхтатди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) 13 давлат фуқароларига виза беришни тўхтатди. Виза тақиқига учраганларнинг аксари мусулмон мамлакатлардир.

Маълум бўлишича, БААда 18 ноябрда кучга кирган йўриқномага биноан бу давлатларнинг фуқароларига ишлаш ва саёҳат қилиш учун виза берилмайди. Тақиқ Эрон, Сурия, Сомали, Афғонистон, Ливия, Яман, Жазоир, Кения, Ироқ, Ливан, Покистон, Туркия ва Тунис фуқароларига нисбатан жорий этилди. 

“Рейтер” агентлигига интервью берган БААлик мутасаддилардан бири афғонистонликлар, покистонликлар ва бошқа айрим давлатларнинг фуқароларига виза беришнинг тўхтатилиши хавфсизлик чоралари билан боғлиқлигини ва тақиқ узоқ давом этмаслигини айтган. Бироқ у хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар айнан нималар эканлигини маълум қилмаган. 

Ўтган ҳафтада Покистон ҳам БАА фуқароларига виза беришни тўхтатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!