Аёл ўзининг пулидан эҳсон қилса жоизми?

Аёл ўзининг пулидан эҳсон қилса жоизми?

- Ассалому алайкум. Аёл ўзининг топаётган даромадидан (эри берган пулдан эмас) эрининг рухсатисиз хайр-эҳсон қилиши мумкинми?

- Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ. Аёлнинг ўзи ишлаб ёки бошқа йўл билан (масалан, мерос, ҳадя орқали) топган мулки ўзининг шахсий мулки ҳисобланади.

Бинобарин, уни бировнинг рухсатисиз тасарруф қилиши мумкин. Оналаримиз розияллоҳу анҳунна ҳам ўзлари хайр-эҳсон қилишган.

Агар у тасарруфларини эрнинг маслаҳати билан амалга оширса, эр-хотинлик ришталари янада мустаҳкамланиши ва хайр-эҳсон янада ҳақлироққа берилиши мумкин.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!