"Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар: Обамеянг бошқа жамоага ўтмоқчи

"Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар: Обамеянг бошқа жамоага ўтмоқчи

"Арсенал"нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ёзда "Интер"га ўтишга қарши эмас. Бу ҳақда "ESPN" хабар тарқатди.

Манбага кўра, "Арсенал" кейинги мавсумда ЕЧЛда ўйнашига кўзи етмаётган футболчи жамоасини алмаштирмоқчи. Обамеянгнинг "Арсенал" билан шартномаси 2021 йил ёзида тугайди, шунинг учун лондонликлар ҳам футболчини сотишлари мумкин. Обамеянг "Интер"да "Реал" ёки "Барселона"га ўтиши кутилаётган Лаутаро Мартинеснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

30 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Арсенал" сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Manba: stadion. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!