“АрМИ-2021”: “Содиқ дўст” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна янги рекордга ўрнатишди

“АрМИ-2021”: “Содиқ дўст” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна янги рекордга ўрнатишди

“АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларининг Жазоирда ўтказилаётган “Содиқ дўст” мусобақаси ҳам тобора қизғин тус олмоқда. Айни пайтда иккинчи босқичдан кейинги натижаларга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги эркаклар жамоаси 9 балл, аёллар жамоаси эса 6 балл билан биринчи ўринларда боришяпти.

Шунингдек, вакилларимиз “Содиқ дўст” танловида жорий йилги илк рекордни ҳам ўрнатишнинг уддасидан чиқди. Яъни сержант Улуғбек Нуриллаев 300 метр масофадаги тўсиқларни хизмат ити билан енгиб ўтиш йўлагида 1ʻ13“91”ʻ вақт сарфлади. Ушбу рекорд Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги эркаклар жамоасига ўзлари билан бир хил балл тўплаган Россия жамоасидан устунлик берди.

“АрМИ-2021”: “Содиқ дўст” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна янги рекордга ўрнатишди “АрМИ-2021”: “Содиқ дўст” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна янги рекордга ўрнатишди “АрМИ-2021”: “Содиқ дўст” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна янги рекордга ўрнатишди

Кейинги ўринларда мос равишда Беларус, Жазоир ҳамда Вьетнам бормоқда.

Мазкур мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларида ҳам ўзбекистонликлар пешқадамлик қилишяпти. Жумладан, контракт бўйича хизматчи оддий аскар Диёра Валижонова юқоридагидек баҳсда 1ʻ31“49”ʻвақт билан танловда иштирок этаётган 3 та жамоа ичида энг яхши кўрсаткични қайд этди.

“АрМИ-2021”: “Содиқ дўст” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна янги рекордга ўрнатишди

Кейинги ўринларни эса Россия ҳамда Жазоир аёллар жамоаси банд қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!