«Очиқ буджет» порталида «Маҳалла буджети» бўлими ишга тушди

«Очиқ буджет» порталида «Маҳалла буджети» бўлими ишга тушди

Бунга кўра, ҳар бир маҳалла кесимида жисмоний шахслар томонидан тўланган мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоизи ҳисобидан «Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси»га ўтказилган маблағлар ва амалга оширилган харажатларни кузатиб бориш имконияти яратилди.

Жумладан, ҳар бир маҳалла кесимида:

➡️ жамғармага йўналтирилган маблағлар;

➡️ амалга оширилган харажатлар миқдори ва йўналишлари;

➡️ жамғармадаги мавжуд қолдиқ маблағлар тўғрисида маълумотлар билан танишиш имконияти яратилди.

✅ Эслатиб ўтамиз, жамғармалар ҳар бир маҳалла учун алоҳида тарзда очилган бўлиб, уларнинг маблағлари фуқароларнинг таклифлари ва «маҳалла еттилиги»нинг қарори асосида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш учун сарфланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!