Green Card 2025 лотореясида иштирок этиш учун аризалар қабули 4-октябрдан бошланиб, 7 ноябргача давом этади. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa дастурида иштирок этиш ниятида бўлганлар учун 10 муҳим маслаҳат билан танишиб чиқишни тавсия этди.
1. dvprogram.state.gov сайти орқали, дастур талабларига жавоб бериш шартлари билан танишиб чиқинг. Дастур талабларига жавоб бермасангиз, дастурда иштирок этманг.
2. Фақатгина АҚШ ҳукуматининг расмий веб-сайтларида келтирилган маълумотларга таянинг. DV 2025 йилги дастур бўйича маълумотни тақдим этувчи ягона расмий манба — “.gov” билан якунланган веб-сайтлар ҳисобланади.
3. dvprogram.state.gov сайти орқали аризангизни топширинг. Бу дастурда иштирок этишнинг ягона йўлидир. Сохта веб-сайтлар ёки фирибгарларга алданиб қолманг.
4. Дастурда иштирок этиш учун ариза топшириш бепул. Аризангизни бепул тўлдириб беришни таклиф этадиган ёки тўлов орқали дастурда имкониятингизни ошириб беришни ваъда қиладиган шахслардан эҳтиёт бўлинг.
5. Охирги олти ой ичида олинган фотосуратдан фойдаланинг. Ариза топшириш вақтида эски фотосуратдан фойдаланиш, дастурдан четлаштирилишга сабаб бўлади.
6. Бир иштирокчи фақатгина бир марта ариза топшириши мумкин. Бир дастур мавсуми давомида, бир мартадан кўп ариза топширган шахслар дастурдан четлаштирилади.
7. Сиз билан бирга саёҳат ёки иммиграция қилмайдиган тақдирда ҳам, аризангизгатурмуш ўртоғингиз ва 21 ёшдан кичик ва турмуш қурмаган барча фарзандларингизни киритишингиз кераклигини ёдда тутинг. Дастурда иштирок этиш учун танланган ҳолатингизда ҳам, аризангизга хато ёки тўлиқ бўлмаган маълумот киритган бўлсангиз, дастурдан четлаштирилишингизни инобатга олинг.
8. Махсус тасдиқлов рақамингизни (cонфирматион нумбер) сақлаб қўйинг. 2024 йилнинг май ойида дастур бўйича танлов натижангизни текшириш учун сизга ушбу рақам керак бўлади.
9. Дастур бўйича танлов 2024 йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Дастурда иштирок этиш учун танлаб олинганингиз ҳақида маълумотга эга бўлишнинг ягона йўлиdvprogram.state.gov/ESC сайти орқалидир. Бирон-бир хат ёки эмаил орқали келган эълонларга алданиб қолманг, бу турдаги хатлар фирибгарлик усули эканлигини ёдда тутинг.
10. Дастурда танлаб олинганлик, виза учун суҳбатда иштирок этиш ёки виза олиш кафолатини бермаслигини ёдда тутинг.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
10 июль куни Киевда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) полковниги Иван Воронични ўлдирган ва 13 июлда йўқ қилинган қотиллар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.