АҚШда ота-онаси ўлдирилиб кетилгандан сўнг бедарак йўқолган қиз топилди

АҚШда ота-онаси ўлдирилиб кетилгандан сўнг бедарак йўқолган қиз топилди

АҚШнинг Висконсин штатида бундан уч ой олдин ота-онаси ўлдирилиб кетилгандан сўнг бедарак йўқолган 13 ёшли қиз топилди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар қилди.

Қизнинг ота-онасини 15 октябрь куни Баррон шаҳридаги уйларида отиб ташланган ҳолда топишади. Қизнинг ўзи изсиз йўқолади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган маълумотларига кўра, 10 январь куни қиз Дуглас округида, ўз уйидан 100 километр нарида соғлом топилган.

Худди ўша куни полиция тергов доирасида бир кишини ҳибсга олган. Қўлга олинган шахснинг нимада гумон қилинаётгани ҳозирча маълум эмас.

Manba: darakchi.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!