АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 мингдан ошди

АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 мингдан ошди

АҚШда коронавирусдан вафот этганлари сони 100 мингдан ошди. Бундан Worldometeres сервиси маълумотлари дарак бермоқда.

Сервиснинг охирги маълумотларига кўра, АҚШда эпидемия бошидан бери 1,7 млндан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, улардан 100103 нафари унинг қурбони бўлган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, АҚШ коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича дунёда 1-ўринда турибди. 

Шунингдек, коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Британия 2-ўрин (37048 ўлим), Италия 3-ўринни (32955 ўлим) эгаллаган.. 

Аввалроқ Бразилия коронавирусдан бир кун ичида вафот этганлар сони ошиши бўйича дунёда “етакчи”га айлангани маълум қилинганди. АҚШ президенти Бразилияда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлиги сабабли, ушбу мамлакатга охирги 2 ҳафта ичида ташриф буюрган хорижликларга АҚШга киришни тақиқлаб қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!