АҚШ "Вагнер гуруҳини" хавотир туғдираётган ташкилотлар рўйхатига киритди

АҚШ "Вагнер гуруҳини" хавотир туғдираётган ташкилотлар рўйхатига киритди

АҚШ "Вагнер гуруҳини" Марказий Африка Республикасидаги ҳаракатлари учун диний эркинликларни бузишда хавотир уйғотаётган ташкилотлар рўйхатига киритди, деб хабар тарқатди АҚШ давлат департаменти жума куни.

РИА Новости агентлигининг ёзишича, Россиянинг "Вагнери"дан ташқари, “алоҳида хавотир туғдираётган ташкилотлар” рўйхатига Марказий Африка Республикаси даги ҳаракатлари учун Нигериянинг Боко Харам экстремистик гуруҳи, Хуситлар гуруҳи, Ҳаёт Таҳрир аш-Шам ислом гуруҳи, “Ислом давлати” террорчи гуруҳнинг бир нечта бўлимлари ҳамда Толибон ҳаракати киритилган.

Давлат департаментининг дин эркинлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Америка қонунига амал қилиш масалаларида хавотир туғдираётган мамлакатлар рўйхатига Эрон, Хитой, КХДР, Куба, Никарагуа, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркманистон, Эритрия ва Россия киритилган.

Аввалроқ Блумберг агентлиги АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти "Вагнер гуруҳини" террорчилик ташкилоти, деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган эди. Агар "Вагнер" террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилса, Вашингтон гуруҳга ва унинг аъзоларига нисбатан жиноий таъқибни амалга ошира олади, дейилганди хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!