АҚШ ва Хитой иқлим учун ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

АҚШ ва Хитой иқлим учун ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Қўшма Штатлар ва Хитой Шанхайдаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилиб, иқлим учун ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Маълум қилинишича, ҳужжат АҚШ президентининг иқлим ўзгариши бўйича махсус вакили Жон Керри ва унинг хитойлик ҳамкасби Се Чжэньхуа ўртасидаги учрашувдан сўнг келишиб олинди. Унда мамлакатлар бир-бири билан ва бошқа давлатлар билан Париж келишувини амалга оширишда ишлашга тайёр эканликларини билдиришди.

«Қўшма Штатлар ва Хитой бир-бирлари билан ва бутун дунё билан иқлим инқирозини енгиш учун ишлашга содиқдирлар, бу муаммони ўта жиддийлик ва шошилинчлик билан ҳал қилиш керак»,- дейилади Давлат департаментида.

Хусусан, штатлар сайёрадаги ҳарорат кўтарилиш даражасини икки даражадан пастроқ даражада ушлаб туришни ва уни 1,5 даражагача чеклашга интилмоқда.

Шунингдек, штатлар 22-23 апрель кунлари онлайн тарзда ўтказиладиган иқлим саммитининг ўтказилишини ҳам мамнуният билан қабул қилдилар.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!