АҚШ Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдамни юборади

АҚШ Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдамни юборади

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага 125 миллион долларга яқин янги ҳарбий ёрдам юборади.

Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.

АҚШ расмийларининг сўзларига кўра, пакетга ҳаво мудофааси тизимлари учун ракеталар, юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракета тизимлари (HIMARS), Javelin ва бошқа бир қатор танкга қарши ракеталар, 155 ва 105 миллиметрли дронлар ва электрон урушларга қарши тизимлар, артиллерия ўқ-дорилари, транспорт воситалари ва ускуналар ва бошқа жиҳозлар киради.

Оқ уй 23 август куни, Украина Мустақиллик куни арафасида Киевга янги ёрдам ҳақида расман эълон қилиши мумкин.

Рўйхатга олинган қуроллар президент рухсати билан тақдим этилган, улар Пентагон захираларидан олинган ва тезроқ етказилиши мумкин, дея таъкидлайди агентлик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!