АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлаб қўйган, бироқ ҳозирча уларни жорий этмаяпти. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Нашрга анонимлик шарти билан изоҳ берган манбаларнинг айтишича, Вашингтон Москвага қарши қўшимча санкцияларни тайёрлаб қўйган, аммо ҳозирча бу чекловлар қабул қилиниши кутилаётгани ҳақида аниқ белгилар йўқ.
Ўтган йилнинг декабр ойи ўрталарида Bloomberg вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, АҚШ Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишуви муваффақиятсиз якунланган тақдирда жорий этилиши мумкин бўлган янги санкцияларни тайёрлаётгани ҳақида ёзган эди. Унга кўра, вариантлар орасида Россия нефтини ташиётган танкерларнинг “соя флоти” кемаларини таъқиб қилиш, шунингдек, бундай операцияларга кўмаклашаётган трейдерларга қарши чоралар кўриш ҳам бор.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи ҳам Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланиши санасига боғлаб эълон қилиниши режалаштирилган янги санкциялар пакетини тайёрлаган. Ҳозирча ЕИнинг 20-санкциялар пакетини қабул қилиш кечиктирилмоқда, бироқ Еврокомиссия уни исталган кунда тасдиқлаши мумкин.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.