Руминиянинг Уюшган Жиноятчилик ва Терроризмни Тергов Қилиш Бошқармаси (DIICOT) Дубай валиаҳд шаҳзодаси сифатида таништирган нигериялик эркак томонидан руминиялик ишбилармон аёлга нисбатан содир этилган 2,5 миллион долларлик фирибгарлик бўйича жиноий тергов бошлади. Бу ҳақда Agerpres ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик баёнотида жиноий гуруҳ тузиш ва ўта оғир оқибатларга олиб келадиган фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилаётгани айтилган.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, фирибгар аёлни гуманитар фондга сармоя киритишга кўндирган. Дубай шаҳзодаси билан ҳамкорлик қилаётганига ишонч ҳосил қилиб, у 2,5 миллион доллардан ортиқ маблағни сохта ҳисоб рақамига ўтказган. Бунинг учун ишбилармон аёл банк кредитлари, компания маблағларидан фойдаланган ва ҳатто уйини гаровга қўйган.
Бу эркак аслида Генри Эке исмли нигериялик фирибгар. У қурбонларини алдаш учун сохта шахслар, уйдирма банклар ва молиявий маслаҳатчилар, шунингдек, романтик ваъдалар ва турмуш қуриш таклифларини ўз ичига олган мураккаб схемадан фойдаланган.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.