Трамп Путин унинг Украинадаги энергетика объектларига бир ҳафта давомида зарба бермаслик ҳақидаги илтимосини бажарганини айтди.
Қўшма Штатлар президенти ушбу танаффусдан хурсанд бўлганини билдирди, бироқ энергетик сулҳ муддати тугагач Россия Украина энергетика объектларга кучли зарба берганини қўшимча қилди.
29 январ куни Трамп Путиндан Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларини бир ҳафта давомида ўққа тутмасликни сўраганди. Кремл бу илтимосни тасдиқлаб, Россия президенти бунга рози бўлганини маълум қилган.
3 февралга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудларига минус 20 даража совуқда навбатдаги кенг кўламли зарбани амалга оширди.
Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳужумни "энергетика тизимига қаратилган мақсадли зарба" деб атаб, музокаралар гуруҳининг фаолияти шунга "мослаштирилиши"ни билдирди.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия қисқа муддатли танаффусдан дипломатик алоқаларни қўллаб-қувватлаш учун эмас, балки ракеталарни жамлаб, энг совуқ кунларни кутиш мақсадида фойдаланган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.