Украина яқинда Россия билан яна бир маҳбус алмашинувини кутмоқда.
Украина раҳбари Владимир Зеленский бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида Киев, Москва ва Вашингтон ўртасида Абу-Дабида бўлиб ўтган музокараларнинг иккинчи босқичининг дастлабки натижалари ҳақидаги хабардан сўнг эълон қилди.
"Бизнинг делегация бугунги учрашувлардан сўнг ҳисобот берди - бу уч томонлама формат эди. Жамоа Америка томони билан ҳам алоқада бўлган. Рустем Умеров, Кирилл Буданов ва Давид Аракамия хабар беришди. Биз бугун музокараларнинг оралиқ натижаларини муҳокама қилдик. Улар эртага давом этади.
Шунингдек, муҳим қадам бўлади: биз яқинда маҳбус алмашинувини кутмоқдамиз. Маҳбуслар уйга қайтарилиши керак", деб ёзган у.
Зеленский яна бир бор Россия-Украина урушини тугатиш учун ҳақиқий қадамлар қўйиш зарурлигини таъкидлади: "Россия бунга тайёр бўлиши керак. Ва бизнинг шерикларимиз ҳам буни ҳақиқий хавфсизлик кафолатлари ва тажовузкорга ҳақиқий босим билан таъминлашга тайёр бўлиши керак. Ва Украинадаги одамлар вазият ҳақиқатан ҳам тинчликка, урушга чек қўйишга, руслар ҳамма нарсани ўз манфаатлари йўлида ишлатишига ва ҳужумларини давом эттиришига эмас, балки ҳаракат қилаётганини ҳис қилишларини таъминлаш орқали."
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.