Ҳужумчи Лионель Месси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида «Интер Майами»даги машғулот дастурини ўзгартиришга қарор қилди.
МЛС клуби ва Аргентина терма жамоаси сардори миллий жамоа манфаатларини клуб манфаатларидан устун қўймоқда. The Touchline нашри Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, 38 ёшли Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокида салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жароҳатларни олдини олиш учун ўз машғулот режасини қайта кўриб чиқишга қарор қилган.
Эндиликда Месси жисмоний ва тезликка қаратилган машқлардан кўра, тикланишга кўпроқ эътибор қаратади. Шунингдек, аргентиналик футболчи қачон майдонга тушиш ёки қачон дам олиш ҳақида қарор қабул қилишда мустақилликка эга бўлади. Бу чоралар жароҳат сабаб жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш хавфини минимал даражага тушириш учун қабул қилинган.
Аввалроқ Месси бўлажак жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлишини таъкидлаган эди. Ҳозирга қадар у Аргентина терма жамоаси сафида 196 та учрашув ўтказиб, 115 та гол урган. Миллий жамоа таркибида у охирги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган, шунингдек, икки марта Америка Кубогини қўлга киритган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.