АҚШ Федерал суди Дональд Трампга суиқасд қилишга уриниш иши бўйича Райан Раутни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ҳодиса 2024 йил сентябр ойида Флорида штатининг Уэст Палм Бич шаҳрида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, Раут ўша пайтда Трамп бўлган голф майдони яқинида милтиқ билан яширинган. Гумонланувчини АҚШ Махфий хизмати ходими пайқаб қолган, шундан сўнг у қўлга олинган. Ҳодиса оқибатида Доналд Трамп жабрланмаган.
Суд Раутни бир нечта жиноий моддалар, жумладан, АҚШ президентлигига номзодни ўлдиришга уриниш, ўқотар қуролга ноқонуний эгалик қилиш ва федерал агентга қаршилик кўрсатиш бўйича айбдор деб топди. Унга муддатидан олдин озод қилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига қўшимча равишда қурол эпизоди бўйича етти йиллик жазо тайинланди.
Раутнинг ўзи суд жараёнида қотиллик содир этиш ниятида бўлмаганини таъкидлади, бироқ суд бу далилларни асоссиз деб топди. Ҳукм эълон қилингандан сўнг, Раут суд залида ўзига зарар етказмоқчи бўлди, аммо федерал маршалл хизмати ходимлари томонидан тўхтатилди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.