Трамп маъмурияти Россияга қарши қўшимча санкцияларни ишлаб чиқди, аммо уларни амалга ошириш режаси ҳозирча йўқ, деб хабар берди Bloomberg агентлигига исми ошкор қилинмаган Европа расмийлари.
Агентлик манбаларига кўра,«бу чоралар амалга оширилаётганига ҳозирча далолат йўқ».
2025 йил декабр ойида Bloomberg. манбалари АҚШ Россия энергетика секторига қарши санкциялар пакетини тайёрлаётгани, жумладан,«соя флоти» деб аталадиган кемалар ва чекловларни четлаб ўтиб, Россиядан нефт экспортини осонлаштираётган савдогарлар ҳақида хабар беришди.
Агентлик ушбу режа Россия Украина билан тинчлик шартномасига рози бўлмаган тақдирда зарурлигини аниқлади.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи 24 феврал - Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганининг тўрт йиллиги муносабати билан Россияга қарши мис ва платинага таъсир қилиши мумкин бўлган йигирманчи санкциялар пакетини тайёрламоқда. Politico маълумотларига кўра, санкциялар бўйича мунозаралар чўзилиб бормоқда.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.