АҚШ президенти Доналд Трамп федерал ҳукумат фаолиятини молиялаштиришга оид қарийб 1,2 триллион долларлик қонун лойиҳасини имзолади. Ушбу қарор ҳафта охирида бошланган федерал ҳукумат фаолиятининг қисман тўхтаб қолиши, яъни шатдаунга барҳам берди.
"Қонун лойиҳаси Трамп томонидан АҚШ Вакиллар палатаси уни 214 га 217 овоз билан маъқуллаганидан сўнг дарҳол имзоланди. Президент ҳужжатни “Америка халқ учун катта ғалаба” деб атади", дея хабар бермоқда агентлик.
Мазкур овоз бериш АҚШ Конгрессининг ҳукумат идоралари ва дастурларини 30 сентябргача молиялаштирувчи 11 та йиллик бюджет ҳужжати бўйича ишларини якунлади.
"Ҳужжат янги сиёсий баҳсларга ҳам замин яратди. Чунки қонун Ички хавфсизлик вазирлигини (DHS) фақат икки ҳафтага — 13 февралгача молиялаштиришни назарда тутади. Бу қарор Демократларнинг АҚШ божхона ва иммиграция назорат хизмати(ICE) фаолиятини чеклашни талаб қилгани билан изоҳланмоқда", дейилади хабарда.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Россия томонидан мамлакат банк тизими орқали йирик миқдорда пул ювилганини маълум қилди. Унинг айтишича, «қўшни давлат»дан бир банк орқали 7 трлн тенгедан ортиқ — тахминан $14 млрд маблағ ўтказилган.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.