Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Н’Голо Кантенинг Истанбулнинг "Фенербахче" клубига ўтишига ўз ҳиссасини қўшди.
"Ўз номимдан ва клуб номидан президент Эрдўғанга футболчининг трансфери муваффақиятли амалга ошишига сабаб бўлган қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдираман. Бу ҳам "Фенербахче" учун, ҳам умуман Туркия футболи учун фойдали бўлади", — дея клуб президенти Садеттин Сараннинг сўзларини келтирмоқда "Фенер" матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз:
Машҳур француз ярим ҳимоячиси сўнгги икки йил давомида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасида тўп тепган.
Жаҳон чемпиони ва Англиянинг икки карра чемпиони аввалроқ Англияда "Лестер" ва "Челси" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Ҳозирда Канте 34 ёшда.
Айни дамда "Фенербахче" 46 очко билан Туркия чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Галатасарой"дан уч очкога ортда қолмоқда.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.