АҚШ Молия вазирлиги Эроннинг икки компанияси ва тўрт нафар шахсга қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Эроннинг икки компанияси ва тўрт нафар шахсга қарши санкциялар киритди

Қўшма Штатлар муҳим инфратузилмага киберҳужумларда иштирок этган Эрондан икки компания ва тўрт нафар шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди.

Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.

Ҳужжатга кўра, икки компания ва тўрт нафар шахс, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРҚК) киберқўмондонлиги раҳбарига нисбатан чекловлар жорий этилган. АҚШ Молия вазирлигининг таъкидлашича, улар "10 дан ортиқ АҚШ компаниялари ва давлат идораларига" таъсир кўрсатган "ёмон ниятли киберфаолиятга алоқадор". Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаменти ушбу даъво қилинган киберҳужумларнинг нишони ҳам учинчи мамлакатлардаги компаниялар бўлганини маълум қилди.

АҚШ Молия вазирлиги ҳужумлар "ИРҚК манфаати учун" амалга оширилганини даъво қилмоқда. АҚШ молия вазири ўринбосари Брайан Нельсоннинг сўзларига кўра, санкция қўйилган жисмоний ва юридик шахслар Қўшма Штатларда “муҳим инфратузилмани беқарорлаштириш бўйича мувофиқлаштирилган, барқарор кампания” ўтказган.

Санкциялар рўйхатига киритилиши Қўшма Штатлардаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ва компанияларига алоқадор шахслар билан бизнес юритишни тақиқлашни англатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!