Reuters агентлиги манбаларига кўра, 3 апрель куни эрталаб АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг бир неча юқори лавозимли амалдорлари ишдан бўшатилди.
Агентлик маълумотларига кўра, ишдан бўшатилганлар орасида технологиялар ва миллий хавфсизлик бўйича катта директор Девид Фейт ҳам бор. Ишдан бўшатишларнинг аниқ сабаблари маълум қилинмаган, бироқ икки манба буни ички текширувлар билан боғлаган.
Сўнгги ҳафталарда Доналд Трамп маъмурияти бир қатор жанжаллар гирдобига тушиб қолди. Уларнинг марказида президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтс турибди. У ҳарбий операциялар ҳақидаги махфий маълумотларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ, унинг ёрдамчилари эса ҳарбий масалаларни муҳокама қилиш учун ҳимояланмаган электрон почтадан фойдалангани аниқланган. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Оқ уйда унинг эҳтимолий истеъфоси аллақачон муҳокама қилинмоқда.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.