Украина Қуролли кучлари Россия томонида жанг қилган икки нафар Хитой фуқаросини асирга олди.
Украина президентининг сўзларига кўра, бу Донецк вилояти ҳудудида содир бўлган. Украина ҳарбийлари асирларнинг ҳужжатлари ва уларнинг банк карталарини ҳам қўлга киритган. Асирга олинган Хитой фуқаролари Украина хавфсизлик хизмати вакилларига топширилган.
Зеленскийнинг маълум қилишича, Украинада Россия армияси бўлинмаларида Хитой фуқаролари "иккитадан анча кўп" эканлиги ҳақида маълумотлар бор.
"Мен Украина Ташқи ишлар вазирига зудлик билан Пекин билан боғланиб, Хитой бунга қандай муносабат билдирмоқчи эканини аниқлашни топширдим. Россиянинг Хитойни Европадаги бу урушга бевосита ёки билвосита жалб қилиши Путиннинг урушни тугатишдан бошқа барча нарсага тайёрлиги ҳақидаги аниқ сигналдир. У қандай қилиб урушни давом эттириш йўлларини изламоқда", – дея таъкидлади Володимир Зеленский.
Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув якунлари бўйича брифингда маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru” мухбири.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.