АҚШ президенти Дональд Трамп Германия ҳукумати яшил энергия бўйича ўтказган тажрибалари билан мамлакатни деярли банкрот қилганини айтди.
Бу ҳақда у Оқ уйдаги чиқиши чоғида маълум қилган.
"Германия яшил бўлди, жуда яшил бўлди. Улар шунчалик яшил бўлиб қолдики, улар деярли банкрот бўлишди. Германия ўз ниҳоясига етди", деди у.
"Улар шамолга ўтишди. Шамол унчалик қаттиқ эсмади. Ва улар бошқа ҳар хил ишларга ўтишди. Биласизми, бу янги яшил фирибгарлик Германияга ҳам таъсир қилди. Ва тахмин қилинг-а? Энди улар яна кўмирга қайтишди", - дея қўшимча қилди Трамп.
"Улар бутун Германия бўйлаб кўмирда ишлайдиган электр станцияларини очмоқда. Биз буни қилмаяпмиз. Мен буни чиройли тоза кўмир деб атайман. Халқимга айтаман: ҳеч қачон "кўмир" сўзидан олдин "чиройли" ва "тоза" сўзлари бўлмасин.
Кейин у мамлакатнинг кўмир саноатини қўллаб-қувватлашга қаратилган тўртта фармонни имзолади.
Ҳужжатлар кўмир қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш, ушбу соҳадаги турли чекловларни заифлаштиришга қаратилган. Бундан ташқари, давлат раҳбари кўплаб федерал ҳудудларда ушбу турдаги ёқилғи ишлаб чиқарувчи компанияларга қўйилган тақиқни бекор қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.