АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг КХДР бўйича тезкор йиғилишини чақирди

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг КХДР бўйича тезкор йиғилишини чақирди

Вашингтон қатор давлатларни Шимолий Кореяга қарши халқаро санкцияларни “менсимасликда” айбламоқда.

Анадўли”нинг хабар беришича, АҚШ ҳукумати шу важ билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг КХДР масаласи бўйича тезкор йиғилишини чақирган.

Вашингтон айнан қайси давлатларни айблаётганига аниқлик киритмаган бўлса-да, бу Россия деган эҳтимол ҳам йўқ эмас. Боиси, мазкур ҳафта ўртасида АҚШ ҳукумати Москвани БМТнинг КХДР бўйича маъруза тайёрлаётган мустақил экспертларига босим ўтказганликда айблаб чиқди. АҚШ вакилларининг фикрича, Россия томони ҳужжатга ўзгартиш киритишга ҳаракат қилмоқда. “ Экспертлар гуруҳининг Россия босими остида маърузада қайд этиладиган масалаларга ўзгартиш киритганидан ҳафсаламиз пир бўлди” деган АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ўз баёнотида.

Аниқлик киритилишича, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг КХДР бўйича тезкор йиғилиши 17 сентябрда бўлиб ўтади.


Manba: uza. uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!