Антарктидада илгари номаълум бўлган император пингвинлари колонияси топилди

Антарктидада илгари номаълум бўлган император пингвинлари колонияси топилди

Антарктидада сунъий йўлдош кузатуви ёрдамида илгари номаълум бўлган 11 та император пингвинлари колониялари топилди.

Бу ҳақда “Esquire” нашрига таяниб «ekolog.uz» хабар берди.

Тадқиқот пингвинларнинг музда қолдирган излари туфайли амалга оширилди. Шу тариқа император пингвинлари сони, тахминан, 5-10 фоизга ошди, дейилади хабарда.

«Янги колониялар – ҳақиқатда ажойиб кашфиёт. Бу яхши янгилик бўлса-да, колониялар унчалик катта эмас. Умумий аҳоли сони атиги ярим миллион пингвинлардан иборат», – дейди тадқиқот раҳбари Питер Фретвелл.

Янги колониялар шимолий ва океаннинг муз қатламлари унчалик барқарор бўлмаган ҳудудларида топилган.

Бундан ташқари, иккита колония айсбергга туташган денгиз музларида яшайди. Яхши парвариш учун император пингвинларига йилда камида тўққиз ой қуруқликка туташган барқарор денгиз музи керак. Ўн йил олдин, фақат 30 та император пингвинлар колониялари маълум эди. Улар асосан, узоқ ва бориш қийин бўлган ерларда жойлашган бўлиб, қишда ҳарорат -50 даража Цельсийгача тушиши мумкин. Катта колонияларнинг янги авлоди эса сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланиб топилган.

Антарктида атрофида жами  61 та император пингвинлари колониялари мавжуд. Олимларнинг фикрича, пингвинлар барча бўшлиқларни тўлдирган. Уларнинг эндиги асосий вазифаси, Антарктидада, қуёш кўпроқ кўринганда янги колониялар сонини ҳисоблашдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!