Андижонда ноқонуний одам ва юк ташиган ҳайдовчиларга нисбатан 1,6 млрд сўм жарима қўлланди

Андижонда ноқонуний одам ва юк ташиган ҳайдовчиларга нисбатан 1,6 млрд сўм жарима қўлланди

«Ўзавтотранс» агентлигининг Андижон минтақавий бошқармаси 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида юк ва йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланувчиларни фош этиш мақсадида 1161 та рейд ўтказди. Натижада 1235 нафар ҳайдовчига маъмурий жазо қўлланди. Бу ҳақда агентликнинг минтақавий бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради«Turon 24».

Вилоят солиқ ва ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган рейдларда 3895 та баённома расмийлаштирилди, 3530 та ҳужжат вилоят маъмурий судига юборилди. Суд 1235 нафар ҳайдовчига нисбатан 1 миллиард 682 миллион 658 минг сўм жарима қўллаш бўйича қарор чиқарди.

84 нафар ҳайдовчининг иши бўйича сайёр суд мажлиси ўтказилган.

Хусусан, сайёр судда иши кўрилган Андижон шаҳрида яшовчи Қодирбек Ғофуров шахсий автомобилида Янги бозордан Жаҳон бозорига йўловчи ташиш билан лицензиясиз шуғулланган. У бир ой ичида лицензияни расмийлаштириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган ва маъмурий жазодан озод этилган.

Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ қишлоғида яшовчи Шуҳрат Усмонов эса маъмурий жазога тортилган. У Nexia русумли автомобилида доимий равишда йўловчи ташиш билан шуғулланган ва бунинг учун солиқ тўламай юрган. Суд ҳукмига асосан у бир ой ичида 2 миллион 25 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!