"Андижон" клуби қишки селекция ишларини давом эттирар экан, таркибга яна бир янги ўйинчини қўшиб олди.
"Россиялик тажрибали футболчи Ислам Машуков янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Машуков 1995 йилнинг 22 февраль куни Россиянинг Нальчик шаҳрида таваллуд топган. Ҳужумчи ўтган йили Россиянинг "Алания" ва Қозоғистоннинг "Елимай" клубларида тўп тепган.
Ислам фаолияти давомида ЦСКА академияси, "Алания", "СКА-Энергия", "Дила" (Грузия), "Волгарь", "Оренбург", "Химки", "Спартак-Нальчик" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Машуков фаолияти мобайнида 289 ўйинда майдонга тушган ва 78 та гол урган, 35 та голли пас узатган.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.