Setanta Sports шарҳловчиси Антон Якимов Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
– Нима учун Ҳусанов шунчалик кучли ўйинчи?
– Ҳусанов Лига 1да иккинчи мавсумини ўтказмоқда ва сентябрдан бошлаб асосий ҳимоячига айланди. Шу вақт давомида у ўз жамоадошлари ва «Ланс»нинг собиқ бош мураббийи Франк Эсдан кўп нарсаларни ўрганди. Франк Эс ҳимоячиларни ривожлантиришни яхши кўрадиган мураббий сифатида танилган. Унинг қўл остида Ҳусанов ўйин давомидаги фазалар орасида ўтиш, прессинг, контрпрессинг, тўпни тез қайтариш ва қанот ҳимоячиларини суғурталаш борасида катта ўсишга эришди.
Кевин Данзо ва қисман Факундо Медина каби марказий ҳимоячилардан ўзбек ҳимоячиси стандарт вазиятларда тўпга чиқиш ва ўйин қуриш усулларини ўрганди. Ҳусанов тўпсиз ўйинни тез англайди, тўпни тортиб олишда рақиб ҳаракатидан илгарилаб кетади ҳамда жамоа тўпга эгалик қилганда юқори ҳимоя чизиғини ва «Ланс»га қарши ҳужумлар пайтида деярли барча ҳимоя позицияларини суғурталайди. Қолаверса, Абдуқодир Лига 1да ютиб олинган яккакурашлар бўйича энг кучли уч ҳимоячи қаторига киради. Бироқ унга биринчи пас ва тўпда қарор қабул қилиш тезлигини ошириш керак.
– Декабргача «Ланс» уч нафар ҳимоячи билан ўйнаган, кейин эса тўрт ҳимоя схемасига ўтган. Ҳозир «Сити» ҳам шундай ўйнамоқда. Ҳусанов учун қайси схема қулайроқ?
– Ҳусановга ҳам тўрт ҳимоя, ҳам уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш бирдек қулай.
Жорий мавсум бошида «Ланс»нинг ҳозирги мураббийи Уилл Стилл Франк Эснинг ишлаб чиққан схемасига эҳтиёткорлик билан ёндашишини айтганди. У декабргача тўрт ҳимоя чизиғига ўтишни ортга сурган, чунки бу унинг севадиган схемаси: юқори қанотлар ва ортдаги тўп таратувчи ярим ҳимоячи билан ўйнаш. У шу билан бирга ҳимояда ўйин принциплари схемага боғлиқ эмаслигини таъкидлаган: ҳужум пайтида қанот ва марказий ҳимоячилар ҳам ҳужумга қўшилади, орқада эса бир-икки марказий ҳимоячи ва/ёки марказий ярим ҳимоячи қолади.
– У «Сити»да дарҳол ўз ўйинини кўрсата оладими ёки ижарага чиқишига тўғри келадими?
– «Сити»да марказий ҳимоя чизиғида дарҳол яхши ўйин кўрсатиш деярли ҳеч кимда иш бермаган. Мануэль Аканжи ҳам, Йошко Гвардиол ҳам дарҳол очилиб кетмаган, ва улар Ҳусанов билан ўлчов жиҳатидан таққосланиши мумкин.
Менингча, Абдуқодирга «Ланс»ни ёзда ёки 2026 йилда тарк этиш яхшироқ бўларди. Айни дамда Францияда тажриба орттириши керак. Яна бир омил, нега бу трансфер ҳозир амалга ошмаслиги мумкин – «Ланс» Кевин Данзони сотиб юборишга ваъда берган ва бир вақтнинг ўзида икки марказий ҳимоячини йўқотишни истамаслиги мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Янги конституция қабул қилингандан кейин Сурия номи ўзгармасдан қолади – Сурия Араб Республикаси, деди Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан CNN Турк телеканалига берган интервюсида.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.