2024 йилнинг 25 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилги давлат бюджетига доир қарор имзоланди.
Қарорга кўра, биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар 2025 йилда бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича барча зарур чораларни кўриши керак.
Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ошишига олиб келиши мумкин бўлган давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақатқўшимчадаромад манбайи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилади.
Йил охиригача қуйидагилар бўйича таклифлар киритиш тақиқланди:
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув ходимлари иш ҳақи миқдорларини ошириш (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ошириш бундан мустасно);
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт влоситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари (таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фойдаланиладиганлардан ташқари) харид қилиш.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт воситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари фақатгина Вазирлар Маҳкамаси билан келишганҳолда харид қилинади.
Бюджет ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлар сметасини тузиш жараёнида мебел ва офис жиҳозлари ҳамда товар-моддий захираларини харид қилиш харажатлари миқдорини 2024 йилга нисбатан 10 фоизга камайтирган ҳолда (боғчалар, умумтаълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) режалаштириш топшириғи берилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидагилар қатъиян тақиқланди:
бюджет харажатлари параметрларини шакллантиришда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек, коммунал хизматлар харажатлари учун маблағ етишмовчилигига йўл қўйиш;
маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан норматив-ҳуқуқий асоси бўлмаган қўшимча штат бирликларини сақлаш;
молиялаштириш манбайи аниқ бўлмаган тадбирларни амалга ошириш.
2025 йил 1 январдан туман (шаҳар) бюджетларидан маблағ билан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларинисақлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Янги конституция қабул қилингандан кейин Сурия номи ўзгармасдан қолади – Сурия Араб Республикаси, деди Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан CNN Турк телеканалига берган интервюсида.
Россия-Украина урушида қурбон бўлган аскарларнинг сонини аниқлаш қийин, чунки экспертлар буни "ҳикоялар уруши" деб аташади. Аниқ нарса шуки, Россия Иккинчи Жаҳон Урушидан бери ҳар қандай урушдан кўра кўпроқ аскарларини йўқотди.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.