284 041 нафар хотин-қизлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.
✔️Касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган 1 млн. 265 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 995 239 нафарига тегишли ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан,
⏺ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 548 857 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди;
⏺35 968 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун жами кредитлар ажратилди;
⏺боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 160 893 нафар хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди;
⏺ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож бўлган 181 724 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилди;
⏺5 459 нафар хотин-қизларга турар-жой учун ижара компенсацияси тўлаб берилди;
⏺қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 61 906 нафар хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди, уларнинг 1 470 нафарига томорқасидан самарали фойдаланишига кўмаклашилди, шунингдек, 2 794 нафарининг уй-жойларини таъмирлаб берилди.
✔️2024 йилда 158 та мамлакатда гендер тенгликка эришиш йўлида муваффақият ва камчиликларни аниқлаш имконини берувчи Гендер тенглик ва бошқарув индекси (GEGI) бўйича Ўзбекистон 72,8 балл тўплаб, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди.